Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси самолётлари Яманнинг Қизил денгизи қирғоғидаги Ходейда порт шаҳрига ҳужум қилиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлиб, 73 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, коалициянинг ҳарбий самолётлари аввалига ҳозирда исёнчи ҳусийлар томонидан эгаллаб олинган президентлик саройига зарба беришган, кейин атрофдаги туманларни бомбалаган. Бу ҳодиса чоршанба куни кечқурурун рўй берди. Жароҳатланган кишилар шифохоналарга етказилган.

2014 йилнинг августида Яманда ҳукумат кучлари ва собиқ президент Али Абдулла тарафдорлари бўлган "Ансор Аллоҳ" шиа гуруҳи (ҳусийчилар) ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди. 2015 йилнинг 26 мартида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси ҳозирги президент Абд Раббони қўллаб-қувватлаган ҳолда Яманга кирди ва шундан кейин вазият кескин ёмонлашди. Ўтган вақт ичида муаммони ҳал қилиш учун ўтказилган музокаралар бесамар бўлди. Қуролли тўқнашувлар қурбонлари сони 3 мингдан ошиб кетган, ўн минглаб кишилар майиб-мажруҳ бўлган. Кўплаб ҳудудларда очарчилик юзага келган.