Асад: АҚШнинг Сурия ҳарбийларига зарбаси қасддан амалга оширилган

Жаҳон 22 Сентябрь 2016 6720

АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий ҳаво кучларининг Дайр аз Зордаги Сурия қўшинларига берган авиазарбалари қасддан амалга оширилган. Сурия Араб республикаси президенти Башар Асад Ассошиэйтед Пресс агентлигига берган интервьюсида шундай фикрни билдирган

Унинг сўзларига кўра, Сурия армияси эгаллаб турган позицияларга бир соатлар давомида авиазарбалар берилган. 

"Бу биттагина самолётнинг бехосдан ҳужуми эмас эди. Бу 4та самолёт бўлиб, улар суриялик аскарларга бир соат ёки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида ҳужум уюштирган. Ҳужум бехосдан содир этилган бўлса, бир соат давом этиши мумкин эмас", — деб қайд этган Асад.

ИШИДга қарши коалиция самолётлари 17 сентябрда жангарилар қуршовида бўлган Сурия ҳукумат кучларига 4 бора зарба берган, бунинг оқибатида 62 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиб, 110га яқини жароҳатланган эди. 

Америка қўмондонлиги авиазарбалар берилганини тан олган бўлса-да, Москвани бундан огоҳлантирганини таъкидлашди. Уларга кўра, америкаликлар Россиядан ушбу ҳудудда суриялик ҳарбийлар бўлиши мумкинлигини билгач, ҳужум қилишни дарҳол тўхтатишган. 

Россия ТИВ ўз навбатида, АҚШнинг бу каби ҳаракатларини террорчиларни қўллаб-қувватлашга қиёслади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар