Испания чемпионати 5-турининг марказий учрашувида "Барселона" Каталонияда "Атлетико"ни қабул қилди. 

Мазкур ўйиннинг 41-дақиқасида Иван Ракитич гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:0. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Лионель Месси жароҳат олди. Натижада, "Барселона" мажбурий ўзгаришни амалга оширди. 61-дақиқага келиб, "Атлетико" футболчиси Анхель Корреа "Барселона" дарвозасини ишғол қилди, - 1:1. 

Қолган вақт давомида иккала жамоа ҳам гол киритишнинг уддасидан чиқа олишмади ҳамда ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 

Испания чемпионати. 5-тур

"Барселона" (Барселона) – "Атлетико М" (Мадрид) – 1:1

Голлар: Ракитич, 41 (1:0); Корреа, 61 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Суарес, 84; Альба, 90 – Коке, 54; Гризманн, 67; Тейе, 82; Луис, 86.