Лос-Анжелес полицияси Ҳолливуд юлдузи Брэд Питтни болаларга нисбатан қўпол муносабатда айблаб, бу иш юзасидан тергов иши олиб бормоқда. Бу ҳақида TMZ нашри хабар берди

Манбага кўра, яқиндагина амалга оширилган оилавий парвоз давомида Питт болаларга овозини кўтарган ва уларга нисбатан жисмоний куч ишлатган. 

Бундан ташқари, оилавий жанжал самолётдан тушгандан кейин ҳам давом этганлиги айтилган. У ҳаттоки танкерлардан бирида кетиб қолишга ҳам уринган. 

Нашрнинг ёзишича, айнан шу воқеа Анжелина Жолининг ажрашиш учун ариза беришига сабаб бўлган, чунки тергов иши шу воқеанинг эртасига қўзғатилган. 

Бундан аввал Жолининг Питт билан ажрашишга ариза бергани ҳақида хабар берилганди. Оммавий ахборот воситалари бунга Брэднинг француз актрисаси Марион Котийяр билан муносабатларини сабаб қилиб кўрсатганди. Бироқ актриса ўзининг инстаграмида ҳаётидаги ягона севимли инсон - бу унинг турмуш ўртоғи ва фарзандининг отаси - актёр Гийом Кане эканлигини таъкидлади ва яқин орада иккинчи марта оналик бахтига муяссар бўлишини тасдиқлади, Питт-Жоли жуфтлигига эса ярашиб кетишларини тилади.