Веломарафони туфайли 24 сентябрь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади

Жамият 22 Сентябрь 2016 4082

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига биноан Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштиришга қаратилган “Камолот - Тур” IX ёшлар веломарафони ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.

Шу муносабат билан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 9:00дан 11:00га қадар Абдулла Қодирий кўчаси (Юнусобод тумани, Ц-5 мавзеси)дан Қорасарой кўчасигача бўлган кўчалар (Шароф Рашидов, Шайхонтоҳур, Абай, Себзор, Қорасарой кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади.

"Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган  ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўрайди", дейилган хабарда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар