Нидерландия кубоги доирасида Амстердамнинг «Аякс» ва Тилбургнинг «Виллем II» жамоалари учрашувида видеотакрордан фойдаланилди. Бу Европада бу технологиядан фойдаланилган илк расмий ўйин бўлди.

Учрашув «Аякс» ҳисобига 2:0 бўлиб турганида «Виллем II» футболчиси Ануар Кали қўполлик учун сариқ карточка олди. Лекин видеотакрорларга жавобгар бўлган махсус ҳакам бош ҳакам Данни Маккелига сигнал бериб, бу ҳаракат учун қизил карточка берилиши лозимлигини билдирди ва ҳакам бу қарорни қабул қилди.

Кали майдондан четлатилгач, «Виллем II» яна 3та гол ўтказиб юборди.

Видеотакрордан фойдаланиладиган иккинчи учрашув ҳам Нидерландия кубоги доирасида, «Фейеноорд» ва «Осс» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.