Бугун 22 сентябрь куни бутун дунёда Филлар куни нишонланади. Шу муносабат билан Киевдаги ҳайвонот боғида Хорас исмли филни “профессионал” байрам билан табриклашди. Бу ҳақида Сегодня.ua нашри маълум қилди

Ҳайвонот боғи жамоаси фил учун махсус таом – улкан вегетариан кабобини тайёрлади. 40 килограммли махсус таомни ёш филга ҳайвонот боғи директорининг шахсан ўзи тақдим қилди. 

Бундан ташқари байрам муносабати билан тақдим қилинган тарвуз, қовун ва бақлажонлар Хорасга жуда маъқул келди.