2015 йилнинг декабрида GoPro ўзининг Karma дронини намойиш этди, бироқ аппарат ҳақида ҳеч қандай маълумотлар бермади. Барча бу ихтиро ҳақида CES 2016 кўргазмасида эълон қилинишини кутган эди, бироқ бу рўй бермади. Компания молиявий қийинчилик туфайли учувчисиз дрон ишлаб чиқаришни ортга сурди.

GoPro Karma кенг омма эътиборига эндигина тақдим этишди, унинг илк намойиши янги Hero5 экшн-камерасининг тақдимотига тўғри келди. 

Karma'нинг бир неча хусусиятлари бор. Биринчидан, у сумкага тахланган ҳолда осон сиғади. Иккинчидан, унинг 3 ўқли стабилизаторини узиш ва қўлда (тўпламда махсус ручка мавжуд) ишлатиш мумкин. Дроннинг ўз камераси йўқ — тиргакида GoPro экшн-камераси бириктириб қўйилади. Компаниядагиларнинг қайд этишича, Hero4 икки версияси билан, шунингдек, янги Hero5 Black ва Hero5 Session билан мос келади.

ДУ пультида ўз экрани бор бўлиб,  мобиль дастур эса иккинчи кишига агар зарур бўлса камерани бошқариш имконини беради. Дрон 56 км/соат тезликда ҳаракатланади, аккумулятор 20 дақиқа парвозга етади, максималь баландлик 4500 метрни ташкил қилади. Пульт учун масофа 1 км билан чегараланган. GoPro Karma ҳозирча ўз эгасини кузата олмайди. Ишлаб чиқарувчилар ҳозирда оддий бошқарувга эътибор қаратишмоқда.

Дрон нархи 800 доллардан бошланади,  Hero5 Black ёки Hero5 Session камералиGoPro Karma тўпламини эса 1100 ёки 1000 долларга сотиб олиш мумкин. Табиийки, барчаси биргаликда — алоҳида сотиб олганга нисбатан 100 доллар арзонроқ бўлади. 

Бундай дронлар сотувга бир ойдан сўнг чиқади.