Хитойнинг Хэнань првинциясидаги Шанцю шаҳрида мактаб автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда CCTV телеканали хабар бермоқда.

Йўл транспорти ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлган. 28 киши эса турли даражада жароҳатланган.

Воқеа жойида врач ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Фалокат сабаблари ўрганилмоқда.