Мадам Тюссо музейи Жоли ва Питтнинг биргаликда турган мум ҳайкалини "ажратиб қўйди"

Жамият 22 Сентябрь 2016 4348

Лондондаги мум ҳайкаллар музейи Мадам Тюссода Анжелина Жоли ва Брэд Питт ажрим ҳақида хабар берганидан сўнг уларнинг ҳайкали бир-биридан "узоқроқ масофа"га суриб қўйилди.

Яқиндагина ОАВда актрисанинг ажримга ариза бергани ҳақидаги хабарлар тарқлиб кетди. Жоли ўз қарорини "эр-хотин ўртасидаги муросасиз фарқлар" дея изоҳлади. Шунингдек, актриса суддан олти фарзандни ўзи билан олиб қолишини сўради. Бу ҳолатда Питтга фарзандларини кўриш ҳуқиқи берилади ва у  оталик мақомини сақлаб қолади.

"Биз кечаги хабарга тезда муносаб билдирдик", — дейди музей вакили журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, 2013 йил музейга ўрнатилган ҳолливуд юлдузларининг мум ҳайкали "ажратиб қўйилди ва ҳозир бир-биридан узоқроқ масофага қўйилди".

Анжелина Жоли Брэд Питтга 2014 йилнинг августида расман турмушга чиққан эди.  Улар  2004 йилда "Жаноб Смит ва Смит  хоним" фильмининг суратга олиш жараёнида танишиб қолган ва ўша вақтдан бери бирга яшаб келган. 2012 йилда унаштирув ҳақида эълон қилинди. Актёрлар жуфтлигининг олтита фарзанди бор — учта ўз фарзанд ва уч асраб олинган фарзандлар. 
 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6680 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24133 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56062 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38763 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 400 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 696 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 719 Спорт
Кўпроқ янгиликлар