Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотларга 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ йўналтирмоқчи, деб ёзмоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, бу маблағ 10 йил давомида хайрия сифатида ажратилади. 

Биринчи сармоялар Biohub тиббий илмий-тадқиқот марказини молиялаштириш учун йўналтирилади ва 600 млн долларни ташкил қилади. Biohub маркази Стэнфорд университети, Сан-Францискодаги Калифорния университети ва Беркли университети ҳамкорлиги доирасида яратилган.