Миландаги модалар ҳафталиги намойишидан кейин супермодель Жижи Ҳадид эркак мухлисини у моделни қучоқлаб олиб, кўтаргани учун урди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Воқеа 21 ёшли модель Max Mara бренди шоусини тарк этаётганда юз берган. Ҳадид бир мухлиси билан селфига тушаётганда, эркак унинг орқасидан келиб, уни қучоқлаб тепага кўтариб олган. Модель тирсаги билан унинг юзига туширгандан кейин эркак уни пастга туширган. "Сен кимсан ўзи, сурбет", деб бақириб кетган модель эркакка.

Сўнгра можарога моделнинг тансоқчилари аралашиб, қизни машинага олиб кетишган. Таъкидланишича, Жижи тансоқчиларидан номаълум эркакни топиб беришни сўраган.