Москва вилоятида фавқулодда вазиятлар вазирлиги вертолёти фалокатга учради

Жаҳон 22 Сентябрь 2016 3745

Россиянинг Москва вилоятида фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли Ми-8 вертолёти фалокатга учради, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолатга вертолётни бошқаришдаги хатолик ва техниканинг ишламай қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Вертолёт Люберецк туманидаги Октябрьский аҳоли пункти яқинида қулаган. Воқеа жойида шошилинч хизматлар ходимлари иш олиб борган. Ерда қурбонлар ва вайроналар бўлмаган.

Маълум қилинишича, вертолёт экипажи ўта оғир вазиятларда қутқарув технологиясини сайқаллаш бўйича ўқув машғулот парвозини амалга ошираётган бўлган. 

Вертолёт қулагандан кейин ёниб кетган. Қутқарувчиларнинг айтишича, вертолёт буткул вайрон бўлган.

"Интерфакс" ахборот агентлиги манбасининг айтишича, машғулот ўтаётган учувчи мураккаб об-ҳаво шароитларида мўлжални тўғри ололмаган бўлиши мумкин, бироқ вертолёт қулаши вақтида уни турар жой ҳудуди устидан олиб кетишга қарор қилган.

Вертолёт экипажининг барча уч аъзоси ҳалок бўлган.

Россия ФВВда маълум қилинишича, вертолёт бортида экипаж сардори, ФВВнинг Жуковский авиацион-қутқарув маркази раҳбари 38 ёшли Роман Фролов, иккинчи учувчи, унинг ўринбосари 42 ёшли Дмитрий Арсентьев, борт-муҳандис 32 ёшли Максим Филиппов бўлган.

Вазирликда таъкидланишича, бу учувчилар кўплаб оғир қутқарув операцияларида иштирок этганлар ва юқори малакали мутахассислар бўлганлар.

"Бу Россия ФВВ авиацияси учун, учувчиларнинг яқинлари ва оилалари учун даҳшатли фожиадир. Инсонлар ҳаётини қутқариш бурчи бўлган катта профессионаллар ҳаётдан кетдилар", деб айтилди ФВВда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар