Украина президенти Пётр Порошенко БМТ Ассамблеясининг 71-сессияси вақтида АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп у билан учрашишга рози бўлмаганлигини инкор этди.

«Ўртамизда инкор этадиган ҳеч нарса бўлмади», — деди Порошенко CNN телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, у БМТ Саммитида белгиланган дастурга мувофиқ Трамп билан учрашишга имкон топа олмаган.

Аввалроқ АҚШ президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп Украина президенти Пётр Порошенконинг учрашув ўтказиш ҳақидаги таклифини рад қилган. Бу ҳақда украиналиклар президенти маъмуриятига асосланган ҳолда Foreign Policy хабар берган эди.