Россия МВ: Сурияда гуманитар карвонга ҳужумда АҚШ бошчилигидаги коалиция дрони бўлган

Жаҳон 22 Сентябрь 2016 6473
Фото: Reuters

Сурияда БМТ гуманитар карвонига ҳужум қилинган ҳудудда карвон аланга ичида қолган вақтда АҚШ бошчилигидаги коалиция дрони бўлган, деб айтди Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

Конашенков АҚШнинг Ҳалабдаги гуманитар карвонга ҳужум қилинишида Россияни айблаши ҳамда у ерда Су-24 самолётларининг бўлганини айтиши Россияни 19 сентябрдаги фожианинг нозик томонларини ошкор қилишга мажбур қилишини айтди.  

"Гапни шундан бошламоқчиманки, Россия мудофаа вазирлиги 19 сентябрда гуманитар карвонга авиазарба берилган кечки вақтдаги ҳаводаги вазиятнинг объектив назорати маълумотларига эга. Россия самолётлари Урум-ал-Кубра аҳоли пункти ҳудудида ҳеч қандай зарбаларни режалаштирмаган ва уни амалга оширмаган. Шунинг учун Россия самолётлари бу ҳудудда умуман бўлмаган", деб гапни бошлади Конашенков матбуот-анжуманида. 

"Бундан ташқари, 19 сентябрда Россиянинг "Ҳмаймим" базасидаги авиагуруҳ қўмондонлигининг вакили билан телефон суҳбатида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг полковник унвонидаги вакили бу ҳақда батафсил хабардор қилинган. Унинг фамилияси АҚШга яхши маълум. 19 сентябрда кечки вақтда гуманитар карвон бўлган ҳудудда Инжирлик базасидан ҳавога кўтарилган ҳамда 3600 метр баландликда 200 км/соат тезлик билан ҳаракатланаётган халқаро коалиция учувчисиз парвоз қурилмаси бўлган", деб ўз сўзларини давом эттирди Россия вакили.   

Унинг айтишича, "парвоз қурилмаси ҳаводаги вазиятни назорат қилиш тизимлари томонидан "Предатор" туридаги дрон сифатида идентификация қилинган".

Конашенковнинг таъкидлашича, дрон карвон бўлган Урум-ал-Кубрада унинг ёнишидан бир неча дақиқа олдин пайдо бўлиб, бу ҳудудни тахминан 30 дақиқадан кейин тарк этган.

"Таъкидлаб ўтмоқчиман, коалициянинг авиазарбаси оқибатида 200 дан кўпроқ одам ҳалок бўлиб, жароҳатланган 17 сентябрдаги Даур-аз-Зордаги фожиадаги каби биз қуруқ хулосалар қилмаймиз. Савол шундаки, учувчисиз парвоз қурилмаси бу нуқтада керакли вақтда қандай мақсад билан бўлган ва у ерда қандай вазифаларни бажарган? Бу фақат унинг эгаларига аён", деб таъкидлаб ўтди Конашенков.

Конашенковнинг айтишича, бу турдаги дрон нафақат вазиятни мониторинг қилиш, балки ердаги зарба берувчи воситаларни нишонга тўғрилаши ҳамда мустақил равишда ердаги объектларга аниқ зарбалар беришга қодир.

Конашенковнинг айтишича, Ғарб "ахборот шовқини" ортида Даур-аз-Зордаги фожиани  "ёпди-ёпди" қилишга уринмоқда ҳамда дунё ҳамжамияти эътиборини "Жибҳат ан-Нусра" жангарилари томонидан Ҳалабга ҳужум қилинаётганидан четга олиб қочмоқчи.

20 сентябрга ўтар кечаси Сурия араб Қизил ярим ой  жамияти ва БМТ инсонпарварлик ташкилотларининг қўшма гуманитар карвони Ҳалабдан шимолда жойлашган Урум ал-Кубра ҳудудида ҳужумга учраган. Карвон 31 та юк машинасидан иборат бўлган ва 78 минг кишига ёрдам олиб кетаётган бўлган. Халқаро Қизил хоч қўмитаси маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 18 та юк машинаси йўқ қилинган, камида 20 киши ҳалок бўлган.
АҚШнинг фикрича, зарба Сурия ҳукумат қўшинлари ёки Россия ҳарбий-коинот кучлари томонидан берилган бўлиши мумкин. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу айбловларни "қуруқ гаплар" деб атаган. Россия мудофаа вазирлиги ўз навбатида Россия ва Сурия авиацияси зарба бермаганини маълум қилган.  

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар