АҚШ президенти лавозимига номзодлар Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон халқаро сиёсатнинг исталган долзарб масаласи хусусида фикр билдириши мумкин, бироқ Эрон билан ядровий келишув қайта кўриб чиқилмайди, деб айтди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний NBC телекомпанияси эфирида.

"Номзодлар уларнинг фикрича, сайлов кампанияларига энг катта даражада мос келадиган исталган мавзуни танлашга ҳақлидирлар. Бироқ ҳеч ким ядровий келишувни тан олмаслигини ва уни қайта кўриб чиқмоқчи эканлигини айта олмайди", деб таъкидлаб ўтди Руҳоний.

Унинг бу гаплари кўп жиҳатдан Трампга тегишлидир. Трамп бир неча марта АҚШ президенти этиб сайланса, Эрон ядровий дастури бўйича келишувни қайта кўриб чиқиш бўйича музокараларни бошлашини айтган. 

Кливленддаги июлдаги Республикачилар партияси қурултойида партия Эрон ядровий дастури бўйича келишув мажбурий характерга эга эмаслиги ҳақида сиёсий ёндашувни тасдиқлаган. Шунинг учун АҚШ президенти лавозимига номзод сайловларда ютадиган бўлса, бу келишувга амал қилишга мажбур бўлмайди.