Собиқ ТТЗ модернизация қилинмоқда

Ўзбекистон 22 Сентябрь 2016 18232

Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводини (собиқ Тошкент трактор заводи – ТТЗ) модернизация қилиш ва қайтадан технологик жиҳозлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда nuz.uz сайти хабар берган.

Компаниядагиларнинг маълумотига кўра, ушбу мақсадлар учун «Асака» банкининг Тошкент шаҳар филиалидан олинган 60,5 миллиард сўм (20 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратилади.

Илгарироқ Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Баҳодир Боқиев Sputnik Ўзбекистон мухбирига эски завод ҳудудида 2014 йилдан буён аграр сектори учун ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводи фаолият кўрсатаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, корхона қувватини бир нечта босқичда модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, 2019 йилда ниҳоясига етади.

Ўзбекистон ва Германиянинг CLAAS компанияси заводнинг техник ва технологик қайта жиҳозланиши учун 50 миллион доллардан ортиқ маблағни йўналтириш бўйича келишиб олган. Немис компанияси асосий инвестор ҳисобланади.

Расмий прогнозларга кўра, корхонанинг модернизация қилиниши бир неча босқичда олиб борилади ва 2019 йилнинг охирида якунланади.

2016-2017 йилларда олиб бориладиган биринчи босқичда корхонада немис компаниясининг турли қишлоқ хўжалик техникалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кенгайтириш бўйича ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

2018-2019 йилларда иккинчи босқичда қуйиш цехи, бутловчи қисмларни муҳрлаш линияси, трансмиссиялар учун қуйма қисмлар ишлаб чиқариш цехлари технологик қайта жиҳозланади, шунингдек Ўзбекистон қишлоқ хўжалик корхонаси базасида CLAAS компанияси билан биргаликда қўшма корхона ташкил этилади ва двигателлар йиғиш йўлга қўйилади.

Ушбу лойиҳага бош пудратчи сифатида «Yuksak qurilish savdo» МЧЖ танланган.

2015 йил бошида собиқ ТТЗ банкротлиги ҳақида эълон қилинганди. Маҳаллий нашрлар корхона замонавий ускуналар билан жиҳозланмагани, маҳсулотларнинг ички бозорда кам сотилиши, экспорт улуши эса атиги 20 фоиз экани ҳақида ёзганди. 2015 йилнинг мартида Тошкент хўжалик суди Ўзбекистондаги энг йирик қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхонаси бўлмиш «Тошкент трактор заводи» акциядорлик жамиятига банкротлик тамойили учун санкция берганди.

Тошкент трактор заводи 1942 йилда қурилган. Уруш йилларида заводда ҳарбий техникалар ишлаб чиқарилган. Урушдан кейин эса Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун тракторлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Унинг лойиҳавий қуввати йилига 12 мингта трактор ва 13 мингта тиркама ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Шу йилнинг август ойида Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводи раҳбари Б. Ишметов хорижий устав капиталига хорижий инвестицияларни жалб этишда йўл қўйилган камчиликлар туфайли лавозимидан озод этилганди.

Кун янгиликлари
2017 йилги «Оскар»: Ғолиблар, рекордлар ва можаролар
12:20 / 27.02.2017 33619 Маданият
Пенсионерлар учун янги қулайлик яратилди
ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбийлари ўзаро ҳамкорлик режасини муҳокама қилишди
21:13 490 Жаҳон
Дайжест: «Ўзтрансгаз» баёноти, коллежларда давомат муаммоси, Путин-Трамп учрашувига тайёргарлик
20:56 1507 Жаҳон
Сабзи шарбати қариш жараёнини секинлаштиради
20:46 1926 Lifestyle
Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги ЯИМнинг ҳар йили камида 7 фоизга ошишига умид қилмоқда
Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йоркка парвозлар сонини оширади
Бир «буханка» нон қанчалик кўп иссиқхона газига тушиши ҳисоблаб чиқилди
20:08 5084 Жамият
«Бунёдкор» австралиялик ҳакам ўйин охирида белгилаган пенальти туфайли ўз майдонида ютқазди
20:02 2786 Спорт
Кўпроқ янгиликлар