Шотландиянинг "Селтик" ва "Глазго Рейнжерс" жамоалари Англия футбол лигасига қабул қилиниши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. Бу ҳақда Англия футбол лигаси пресс-релизида маълум қилинди.

Бундан олдинроқ Telegraph нашри инглиз клублари Англия футбол лигаси таркибидаги жамоалар сонини ҳозирги 72тадан 80тагача кўпайтириш (профессионал лигалар) борасида музокара ўтказгани ҳақида хабар қилганди. Натижада бешинчи профессионал дивизион ҳам пайдо бўлиб, унга Шотландиядан ҳам жамоалар қабул қилиниши мумкинлиги айтилди.

"Селтик" ва "Глазго Рейнжерс" Шотландиянинг етакчи жамоалари саналади. "Селтик" миллий чемпионатда 47 марта, "Рейнжерс" эса 54 марта ғолиб чиққан.

Англия футбол лигаси 1888 йилда ташкил этилган. 1950 йилгача 4 дивизиондаги иштирокчи жамоалар сони 92та эди. Айни вақтда олий дивизион - Англия премьер-лигасида 20та жамоа иштирок этади. Бу лига Англия футбол лигаси таркибига кирмайди, лекин футбол лигалари ва премьер-лига ўртасида боғлиқлик сақланиб қолган.

Манба: Tribuna.uz