Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ваколатларини муддатидан аввал якунлаш тўғрисидаги умумҳалқ референдуми 2017 йил бошида бўлиб ўтиши мумкин, дейилади Миллий сайлов комиссия ахборотида.

"Референдум 2017 йил биринчи чораги ўрталарида бўлиб ўтиши мумкин", -деб таъкидланган 22 сентябрь куни эълон қилинган ҳужжатда. 

Шу билан бирга, умумхалқ овоз бериш жараёнини ташкил этишнинг шартига ойдинлик киритилган. Хусусан, Венесуэланинг ҳар бир 23 вилоятидаги овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг камида 20 фоизи бу масалани ёқлаб, имзо қўйиши керак. Имзо тўплаш даври 26-28 октябрь кунларига белгиланган.

Ғарб ОАВнинг ёзишича, референдум ўтказилиб, Мадуро ҳукумат тепасидан кетган тақдирда ҳам давлат раҳбарлигини вақтинча вице-президент бажаради ва шу билан социалистлар ҳокимият тепасида қолади. Бироқ, мухолифат 2017 йилда референдум ўтказиб, Мадуро керакли овозни тўплай олмаса, янги президентлик сайлови ўтказилади.