Япония ҳукумати мамлакат императори Акихито тахтдан кетиш эҳтимолини муҳокама этувчи махсус комиссия тузилди. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилган.

"Императорнинг расмий вазифалар юкини камайтириш ва шунга боғлиқ масалаларни муҳокама этиш учун маслаҳат кенгаши тузилди", - деди Суга. Унинг сўзларига кўра, комиссия ичига Япония бизнес федерациясининг (Кэйданрэн) олти нафар президенти кирган.

Эслатиб ўтамиз: жорий йилнинг июль ойида Япония ОАВда император ўзининг тўнғич ўғли Нарухито фойдасига тахтдан воз кечиши ҳақида гапириб ўтилган эди. Бу маълумотни турли даражада инкор этиб келишди. Аммо 8 август куни мамлакат императори ўз соғлиғи ҳақида халққа мурожаати вақтида гапириб ўтган.