Австриянинг People's Viennaline акивакомпанияси дунёдаги энг қисқа халқаро рейснинг очилиши ҳақида эълон қилди. Ташувчи Швейцариядан Германияга 8 дақиқа вақт кетувчи парвозни амалга оширади. Бу ҳақида The Daily Mail хабар берди.

People's Viennaline Швейцариянинг Санкт-Галлен - Альтенрайн аэропортидан Германиянинг Фридрихсхафен шаҳри аэропортига йўловчи ташийди. Мазкур йўналиш 2 ноябрда очилади. 

Йўналиш масофаси - тахминан 21 километр. Рейслар бир кунда икки маротаба амалга оширилади. Чипта нархи (бориб қайтиш) - 40 евро.

People's Viennaline авиакомпаниясига 2010 йилда асос солинган. У Санкт-Галлен — Альтенрайн авэропортида жойлашган ва асосан Хорватия, Италия ҳамда Испанияга чартер рейсларни амалга оширади.