“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоа билан янги шартнома имзолаганидан кейин ўз фикрларини билдирди. Футболчи янги шартномага кўра, "Барселона"да 2021 йилга  қадар тўп суради. Кейинчалик томонлар яна икки йиллик шартнома имзолаши ҳам мумкин.

“Бутун ҳаётимни ташкил этган жамоанинг бир қисми бўлиб қолишдан жуда хурсандман. Шунга умид қиламанки, янги шартнома муддатида ҳам аввалгидек “Барселона”да кўпроқ ғалабаларга эришамиз.

“Барселона” – дунёдаги энг яхши клуб. Жамоа менга ишонишидан жуда хурсандман. Лекин бу ҳам жуда катта масъулиятни юклайди. Умуман олганда, фаолиятимни “Барселона”да якунлашни жуда ҳам истайман”, - дейди Бускетс.