Телекоммуникацион қурилмалар ишлаб чиқарувчи Ericsson компанияси Швециянинг Бурас ва Кумла шаҳридаги иккита охирги корхонасини 3 минг иш ўрнини қисқартириб ёпмоқчи. Бу ҳақда Svenska Dagbladet швед газетасига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Швециядаги ишлаб чиқаришнинг қисқартирилиши 3 млрд крон тежашга имкон беради. Бундан ташқари, Ericsson бутун дунё бўйлаб ходимлари сонини қисқартирмоқчи.

Ericsson компанияси 1876 йилда Ларс Магнус Эрикссон томонидан телеграфларни тузатувчи корхона сифатида яратилган. Компания тез орада кенгайиб, телефон ва телеграф қурилмалари ишлаб чиқара бошлаган. 

Бир вақтлар мобиль телефонлар ишлаб чиқарган Ericsson ҳозирда асосан профессионал тармоқ қурилмаларини яратиш билан шуғулланади.