Хитойнинг "Тяньгун-2" космик лабараторияси орбитада синов ўтказишни бошлади. Бу ҳақида China Daily Хитой фанлар академиясига (CAS) асосланиб хабар берди

Хитойлик олимлар 15 сентябрда Ганьсу провинциясидаги Цзюцюань комодромидан орбитага "Тяньгун-2" космик лабараториясини етказган "Чанчжэн-2F" ракета ташувчисини учиришди.

Хитой фанлар академияси маълумотларига кўра, пайшанба куни лабаратория орбитада турли синовлар ўтказишни бошлади. Бу вақтга келиб, лабараториянинг илмий анжомлари мустақил тайёргарлик таҳлилини тугатишди. "Тяньгун-2"дан илмий тадқиқотлар учун биринчи маълумотлар Ерга шанба куни етказилиши кутилмоқда. 

"Тяньгун-2"нинг асосий вазифалари бошқарилувчи ва юк кемаларини қабул қилиш, фазогирларни орбитада синаш, ёнилғи қуйиш, шунингдек бир қатор илмий ва амалий тажрибалар ўтказишдан иборат бўлиши керак. "Тяньгун-2" Хитойнинг иккинчи орбита лабараториясига айланди, унинг узунлиги - 10,4 метр, диаметри - 3,35 метр, вазни - 8,6 тонна. 

Хитойлик олимларнинг режаларига кўра, октябрь ойи ўрталарида бошқарилувчи "Шэньчжоу-11" космик кемаси икки астронавтни "Тяньгун-2"га етказади, улар 30 кун лабараторияда бўлишади. Бу Хитой астронавтикаси тарихида рекорд натижа бўлади. 2017 йилнинг апрелида Хитой лабараторияга ўзининг илк юк кемаси "Тяньчжоу-1"ни жўнатади, у бу ерга ёнилғи ва бошқа керакли нарсаларни етказиб беради. 

Хитойнинг биринчи космик қурилмаси "Тяньгун-1" 2011 йилнинг сентябрида ишга туширилган. 2016 йилнинг март ойи охирларида "Тяньгун-1" ўз вазифаларини бажаришни тўлиқ тўхтатди. У 1630 кун орбитада бўлди. Модуль режадагидан икки ярим йил кўп хизмат қилди. "Тяньгун-1" 2017 йилнинг иккинчи ярмида Ер атмосферасига тушиши кутилмоқда, ҳозирда у белгиланган орбитада қолмоқда.