Ҳиллари Клинтон "Икки қирққулоқ ўртасида" комедия шоусида иштирок этди

Жаҳон 23 Сентябрь 2016 3105

Ҳиллари Клинтон "Икки қирққулоқ ўртасида" деб номланган комедия шоусида иштирок этди ва ўзининг рақиби Дональд Трампнинг президентлик кампанияси устидан кулиш имконини қўлдан бой бермади. Унинг ўзи ҳам шоу бошловчиси актёр Зак Галифианакиснинг кўплаб ҳазиллари объектига айланди. 

Мазкур шоу Funny or Die онлайн-каналида тақдим этилади. Шоу форматида бошловчи ва меҳмоннинг нафақат бир-бири билан ҳазиллашиши, балки ҳақоратли изоҳлар бериши ҳам кўзда тутилган. Бироқ бу кўрсатувга таклиф қилинадиган меҳмонларни чўчитмайди. 

2014 йилда Зак Галифианакиснинг студиясига АҚШ президенти Барак Обама ташриф буюрган, турли вақтларда Жастин Бибер, Брэд Питт ва бошқа машҳур юлдузлар бу кўрсатувда меҳмон бўлишган. 

Бошловчи Ҳиллари Клинтонни ҳазиллар ва кинояларга кўмиб ташлади, лекин собиқ бош котиб уларни муносиб қарши олди. 

Видеода кўрсатувнинг энг ёрқин лаҳзалари келтирилган. 

Кўпроқ янгиликлар