Қутқарувчилар Миср соҳиллари яқинидан 51 муҳожир жасадини чиқариб олдилар

Жаҳон 23 Сентябрь 2016 4091

Миср соҳиллари яқинида ноқонуний муҳожирлар кемасининг фалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 кишига етди. Бу ҳақда Мисрнинг Bawaba News нашри хабар бермоқда. 

Муҳожирлар билан тўлиб-тошган қайиқ 21 сентябрда Мисрнинг Рашид шаҳри яқинида Ўрта Ер денгизида чўкиб кетган. Дастлаб қайиқда Судан, Сурия, Сомали, Эритрея ва Мисрдан 300 га яқин одам бўлгани маълум қилинган. 

Миср ҳарбий-денгиз кучлари маҳаллий балиқчилар кўмагида айни вақтда сувдан 160 дан кўпроқ одамни қутқариб олди, юзга яқин одам бедарак йўқолган. Бу орада баъзи маълумотларга кўра, қайиқда 600 га яқин одам бўлгани, тақдири номаълум бўлиб қолаётганлари сони эса 200 дан ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Аввалроқ Миср бош прокуратураси чўкиб кетган қайиқ жамоасининг 4 аъзосини ҳибсга олишга буйруқ берган, яна 9 гумонланувчи қидирувга берилган. Омон қолганларнинг айтишича, одамларни Европага ноқонуний жўнатиш билан шуғулланган кимсалар бир неча кун давомида турли ҳудудлардан муҳожирларни соҳилга олиб келган. Муҳожирлардан ҳар бири уларнинг бу хизмати учун 2 минг долларга яқин ҳақ тўлаган. Сўнгра муҳожирларни қайиққа ўтказиб Италия томон жўнатишган, бироқ қайиқ ҳаддан зиёд юклангани сабаб чўкиб кетган. 

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13396 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20706 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10353 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11178 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38296 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52237 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:25 127 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 819 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 602 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар