Москвада лифт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Жамият 23 Сентябрь 2016 6023
Фото: © Fotolia

23 сентябрда Москвада қурилаётган "Сердце столицы" ("Пойтахти юраги") турар жой мажмуасида лифтнинг қулаши 5 кишининг ҳалок бўлишига олиб келди. Терговчилар хавфсизлик қоидалари бузилиши бўйича жиноий иш қўзғатишган. Ростехнадзор юз берган воқеа сабабларини тергов қилиш бўйича комиссия тузишни режалаштирмоқда. Ҳозирча лифтнинг қулашига троснинг узилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Лифт қулаши оқибатида 5 қурувчи ҳалок бўлди. Гап нафақат одамларни, балки юкларни ташишга мўлжалланган лифт ҳақида бормоқда. Фожиа "Донстрой" компанияси томонидан қурилаётган объектда юз берган.

"23 сентябрда Москванинг Шеногина кўчасидаги турар жой биноларидан бирида 12-19 қаватдан лифтнинг қулаши юз берди, оқибатда лифт ичида бўлган 5 эркак ҳалок бўлган. Бу ҳолат бўйича қурилиш ишларини ўтказишда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган", деб маълум қилди Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича бош тергов бошқармаси бошлиғи катта ёрдамчиси Юлия Иванова.

Таъкидланишича, терговчилар қурилиш объекти ва ишларнинг ўтказилиши, лифтнинг  ўрнатилиши ва ундан фойдаланишга доир ҳужжатларни мусодара қилишмоқда. Лифтнинг қулаши ва авариявий вазиятларда страховкалаш тизимининг ишламагани сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар