Москвада сунъий гуллар омборидаги ёнғинни ўчириш вақтида беш ўт ўчирувчи ҳалок бўлди, деб маълум қилди ТАСС ахборот агентлиги.  

"Амур кўчасидаги омбордаги ёнғинни ўчириш вақтида беш ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Ёнғинни ўчириш бўйича ишлар давом этмоқда, ёнғинга 4-даражадаги мураккаблик берилган", деб айтди манба.