Twitter бир неча технологик  ва медиакомпаниялар билан ўзини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб маълум қилди CNBC.

Таъкидланишича, харидорлар орасида Google ва Salesforce.com компаниялари бор.

Маълум қилинишича, микроблоглар хизмати акциялари унинг сотилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан кейин 15 фоизга ўсган. Таъкидланишича, сотиш бўйича битим тузилишига ишонч йўқ, бироқ бир манбанинг айтишича, компанияни сотиш бўйича музокаралар йил охиригача якунланиши мумкин. 

Аввалроқ Twitter директорлар кенгаши компанияни бутунлигича ёки унинг баъзи хизматларини сотишни муҳокама қилмоқчилиги маълум қилинган.