Рим Папаси журналистикадаги миш-мишларни терроризмга қиёслади

Жаҳон 23 Сентябрь 2016 2147

Рим папаси Франциск ОАВ орқали тарқатилаётган шов-шувларни терроризмнинг бир кўриниши дея баҳолади. Бу ҳақда 23 сентябрь The Guardian хабар бермоқда.

Папа италиялик журналистлар гильдиясига мурожаат қилар экан журналистиканинг ҳеч нарсага асосланмаган, ёлғонларга суянган хабарлар ва миш-мишларини терроризм актларининг бир кўринишига қиёслаш мумкин. Бу инсонни сўз билан ўлдиришдек гап, дейди папа.

Шунингдек, понтификнинг таъкидлашича, янгиликлар нашри шундан эҳтиёт бўлиши керак-ки, “уларнинг овозларини барча эшитади ва у жуда хавфли қуролга айланади”. Журналистика одамлар, керак бўлса, бутун миллатни йўқ қилиб юборадиган қуролга айланмаслиги керак.

Кўпроқ янгиликлар