Украининг Олий радаси залида Пётр Порошенко Блоки фракцияси ўринбосари Алексей Гончаренко ва Мухолифат блокининг депутати ўртасида жанжал бўлди.
«112 Украина» телеканалининг хабар беришича, Гончаренко Мухолифат блок секторига келган ва депутат Николай Скорикни “жойига ўтқизтириб” қўймоқчи бўлган.

Депутатлар Василий Нимченко, Юрий Мороко, Иван Мирный, ва бошқалар Гончаренкони Скорик ёнига яқинлаштирмаган. Бунинг оқибатида жанжал кўтарилган.