«Ювентус» иккинчи йилдирки даромад кўрмоқда

Спорт 23 Сентябрь 2016 2505

Италиянинг «Ювентус» футбол клуби раҳбарияти молиявий йил якунларини эълон қилди. Жамоа бу йил 4,1 млн евро фойда кўришни уддалаган. Унинг жами даромади 387,9 млн еврони ташкил этган. Шундай қилиб, «Ювентус»нинг фойдаси сезиларли ўсган. Ўтган йили «кекса синьора» 348,2 млн евро даромад, 2,3 млн евро фойда кўрганини маълум қилганди. 

2016/17 йилги мавсумда «Ювентус» А Сериясини 12 очко билан бошқариб бораяпти. Уни бир очколик фарқ билан «Наполи» таъқиб қилмоқда. «Ювентус» Италия чемпионатининг тўртинчи туридан ўрин олган баҳсда «Интер»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Кўпроқ янгиликлар