Америкалик режиссёр ва продюсер Мел Брукс мамлакат президенти Барак Обама билан ундан санъатга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилган медални қабул қилиб олаётганида ҳазиллашди.

2015 йилда санъат соҳасига ҳисса қўшганларни тақдирлаш тадбири Вашингтондаги Оқ Уйда бўлиб ўтган.

Обама режиссёрнинг кўксига медални тақиб қўйгач, бунга жавобан Брукс гўёки, президентнинг шимини ечиб олишга шайлангандек ҳаракат қилган. Унинг бу ҳаракати кўпчилик нашрлар томонидан шундай талқин қилинмоқда.

Аммо бу вақтда Брукс медалнинг қанчалик оғирлигини намойиш этмоқчи бўлгани тўғрисида ҳам фикрлар билдирилмоқда.

Маълумот учун, Мел Брукс — америкалик машҳур кинорежиссёр, продюсер ва актёр. У ўзининг кинопародиялари ва фильм-фарслари орқали машҳурликка эришган. 1999 йилда ўзининг илк режиссёрлик иши — "Продюсерлар" фильми сценарийси учун "Оскар" мукофотига лойиқ кўрилган. Брукснинг энг машҳур картиналари орасида "Ёш Франкенштейн", "Фазовий тухумлар", "Бутун дунё тарихи, биринчи қисм", "Робин Гуд: трико кийган эркаклар" ва бошқа фильмларни эслаб ўтиш мумкин.