Жанубий Кореянинг махсус қўшинлари, КХДРнинг Сеулга нисбатан ядро қуролини бевосита қўллаш таҳдиди пайдо бўлса, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни йўқ қилишга шай, деб хабар қилмоқда CNN телекомпанияси.

«Ҳа, бизда шундай режа бор», — деган Жанубий Корея мудофаа вазири Хан Мин Ку мамлакат парламентидаги чиқишида шу мазмундаги саволга жавоб берар экан. 
 
«Жанубий Корея армияси душман раҳбариятини йўқ қилишга қаратилган ўта аниқ ракеталар билан зарба бериш бўйича умумий режага эга», — деб қўшимча қилган мудофаа вазири.