Шотландиялик олимлар Марсдаги кичик зилзилаларда водород ажралиб чиқаётганини аниқлашди, бу эса бошланғич ҳаёт шакллари учун энергия манбаи ҳисобланади. Бу ҳақида Astrobiology илмий журналида чоп этилган мақолада маълум қилинди. 

Тадқиқотчилар Ташқи Гебрид оролларидаги тоғ ёриқлари - Шотландия қирғоқларидаги архипелагни ўрганиб, ана шундай хулосага келишди. Хусусан, улар ёриқлар яқинида ҳаётни қўллаб-қувватлаш учун етарли бўлган водород ишлаб чиқарилишини исботлашнинг уддасидан чиқишди. 

Бундан ташқари, тадқиқотчилар сейсмик фаоллик қайд қилинган ерда тектоник ёриқлар ёнида пайдо бўлаётган суюқликларнинг кимёвий таркибини алоҳида таҳлил қилиб чиқишди. 

Олимларнинг маълум қилишича, улар томонидан топилган моделлар худди шундай зилзилалар содир бўлувчи Қизил сайёрага ҳам мувофиқ келади. Салоҳиятли микроорганизмлар ажралаётган водород туфайли  у ерда яшаб кетишилари мумкин бўларди. Шунга қарамай, олимларнинг хулосаларини Марсда амалда синаб кўриш зарур.