АҚШ конгресси АҚШ президенти Барак Обаманинг 2001 йил 11 сентябрдаги теракт қурбонлари оилаларига Саудия Арабистони устидан даъво аризаси беришга рухсат берувчи қонун лойиҳасига тақиқлов қўйганидан норозилик билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.  

Нью-Йорк штатидан сенатор Чарльз Шуммер конгресс "тезкорлик ва қатъиятлик" билан бу қарорни бекор қилмоқчи эканлигини маълум қилди.  

"Агар саудияликлар ҳеч қандай ёмон иш қилмаган бўлсалар, унда улар бундан қўрқмасликлари керак", деб айтган сенатор.

Аввалроқ Обама ушбу қонун лойиҳасига тақиқлов қўйганди ва ўзининг бу қарорини қонун лойиҳаси АҚШ устидан ҳам судга ариза беришга имконият очиши билан тушунтирганди.

АҚШ конгресси, Барак Обама, Саудия Арабистони