Япония бош вазири Синдзо Абэ Гаванадан Токиога парвози вақтида самолётда чиққан техник носозлик сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, техник носозликлар Сан-Францискода аниқланган. Носозлик характерига ойдинлик киритилмаган.

Абэ шундан сўнг бош вазирнинг хорижга парвозлари вақтида кузатиб борадиган захира самолётига чиққан.