Бокс бўйича супер оғир вазн соҳиби, британиялик Тайсон Фьюри Владимир Кличко билан ўтказиладиган жангни такроран ортга сурди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Ушбу қарорни “тиббий хулосаларга кўра жанг ўтказиш учун қобилиятсиз” деб изоҳлашган. Фьюри вакиллари гап нима ҳақда кетаётганини очиқ айтишмаган. Уларнинг айтишича, “боксчининг саломатлиги хавф остида, шу сабаб у жанг ўтказа олмайди”.

Реванш-жанг 9 июль куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо у маълум сабабларга кўра 29 октябрга қолдирилган. Расмий маълумотларга кўра, Фьюрининг тўпиқ суягида жароҳат бор.