"Катта еттилик" мамлакатлари транспорт вазирлари муқобил автомобиль технологияларини ривожлантириш ва тарқатиш масалалари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳни тузишга келишиб олди. Бу ҳақда, Япониянинг Каруидзава шаҳрида бўлиб ўтган қўшма мажлис якунида маълум қилинди. 

Kyodo агентлиги хабар қилишича, хусусан G7 мамлакатлари "автомобилларни ҳайдовчисиз бошқариш технологияларидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тезроқ йўлга қўйишда етакчиликни қўлга олиш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи". 

Қайд этилишича, Япония ҳукумати муқобил ҳаракатланувчи автомобиль технологияларини ривожлантириш масаласига жуда жиддий қарамоқда. Мамлакат ҳукумати 2030 йилга келиб Япония кўчаларидаги ҳар бешинчи машина муқобил бошқарилувчи транспорт воситаси бўлишга эришиш ниятида.