Икки карра Олимпия чемпиони Мартен Фуркад WADA маълумотлар базасидан ўғриланган маълумотларнинг навбатдаги қисми чоп этилишига изоҳ берди.

23 сентябрда Fancy Bears хакерлик гуруҳи маълумотларнинг 5-қисмини чоп этди, рўйхатда тақиқланган моддаларни қабул қилишга рухсат олган навбатдаги 41 спортчи номи келтирилган.

"Юқори натижалар кўрсатиладиган спорт турларида касалмандлар ҳаддан ташқари кўпмасми?", деб киноя қилган спортчи.