Интернетда Россия ишқибозлар иттифоқи раҳбарининг қўлга олингани видеоси пайдо бўлди

Спорт 24 Сентябрь 2016 5734

Интернетда Россия ишқибозлар иттифоқи раҳбари Александр Шпригиннинг қўлга олиш жараёни акс этган видео пайдо бўлди.

Twitter’да “Шпригиннинг қўлга олиниш видеоси” деган ролик пайдо бўлди. Кадрлардан кўриниб турибдики, бир киши бошига қора ниқоб тақади ва тасвирга олаётган камерани олиб ташлашларини сўрайди. Шундан сўнг, ҳожатхонага киради ва орадан маълум бир вақт ўтиб у ердан Шпригин олиб чиқилади.

Картинки по запросу задержания Шпрыгина

Аввалроқ полиция Шпригинни Россия футбол иттифоқининг анжумани ўтаётган бинодан қувиб чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.

Кўпроқ янгиликлар