Италиялик йўловчи ўта семиз қўшниси сабаб Emirates авиакомпаниясини судга берди

Жамият 24 Сентябрь 2016 5861

Италиялик адвокат Жоржио Дестро самолётда жуда семиз одам билан ёнма-ён кетишга мажбур бўлгани учун Emirates авиакомпаниясидан 2,8 минг евро миқдорида товон пули ундиришни мақсад қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Дестро Кейптаундан Дубайга парвоз қилди ва тўққиз соат давомида ёнида ўтирган киши туғдирган ноқулайликдан азият чекди. У йўлакда тура туришга, бўш бўлганда экипаж учун ажратилган ўриндиқларга ўтиришга мажбур бўлди.

Дестро жойини ўзгартиришларини сўради, аммо бўш жой йўқлиги сабаб унга рад жавобини беришди. Италияликнинг сўзларига кўра, вазият учун ундан узр сўрашмаган ва ноқулайликни бартараф этиш учун бирор-бир таклиф беришмаган.

Шундан сўнг у судга даъво киритган. Унга кўра, авиакомпания адвокатга чиптасининг нархи бўлмиш 759,51 евро ва маънавий зарар учун 2 минг евро бериши лозим бўлади. Италияликнинг даъвоси 20 октябрь куни Падуяда кўриб чиқилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар