Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қўстанайдаги "Баян Сулу" қандолатчилик фабрикасига ташриф буюрганда фотосуратчи қизга шоколад совға қилди. "Бу хурсандчилик гормонлари", деб айтди Назарбоев бундай совғани кутмаган қизга. 

Нурсултон Назарбоев фабрика ишчилари билан суҳбатлашди, фабриканинг бисквит ишлаб чиқарувчи цехи иши билан танишди. 

Айни вақтда ушбу корхонада 1,5 минг киши ишлайди. Корхона ўз маҳсулотларини Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Германия, Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилади.