Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» жамоаси АПЛнинг 6-турида уйда «Халл Сити»ни қабул қилди.

Учрашувда Жеймс Милнер пенальтидан иккита гол киритди. Майдон эгалари сафида шунингдек Лаллана, Мане ҳамда Коутиньолар голларга муаллифлик қилишди. «Халл Сити»дан ягона голни Мейлер киритди. Айтиш керакки, меҳмонлар футболчиси 29-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Натижада, «Ливерпуль» ўйинда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди ҳамда АПЛнинг кетма-кет учинчи ўйинида ҳам ғалаба нашидасини сурди.

Англия чемпионати
6-тур

"Ливерпуль" – "Халл" 5:1 (3:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 17 Лаллана, 2:0 – 30, пенальти Милнер, 3:0 – 36 Мане, 3:1 – 51 Мейлер, 4:1 – 52 Коутиньо, 5:1 – 71, пенальти Милнер.
"Ливерпуль" – Кариус, Матип, Клаван, Клайн, Коутиньо (Груйич, 74), Лаллана (Старриж, 69), Фирмино, Вейналдум, Мане, Хендерсон (Жан, 74), Милнер.
"Халл" – Маршалл, Ал-Мухаммади, Дэвис, Робертсон, Мэйсон (Хенриксен, 73), Клукас, Хаддлстоун (Магуайр, 46), Ливермор, Снодграсс, Эрнандес, Диоманде (Мейлер, 33).
Огоҳлантиришлар: Хаддлстоун (7), Милнер (19), Мэйсон (37).
Четлатиш: Ал-Мухаммади (29).

Манба: Tribuna.Uz