“Манчестер Сити” яна “Суонси”дан устун келди

Спорт 24 Сентябрь 2016 2786

Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини  жуда ишончли ўтказаётган “Манчестер Сити” 6-турда “Суонси”га қарши сафарда тўп сурди. Меҳмонда ўйнаганига қарамай, “шаҳарликлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бир ҳафта олдин бу жамоалар Англия Лига Кубогида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда “Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Дастлаб, ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ Серхио Агуэро ҳисобни очди. Бироқ, оз вақтдан сўнг, 13-дақиқага келиб, Фернандо Льоренте мувозанатни тиклади.

Икинчи бўлимнинг 65-дақиқасида яна Агуэро пенальтидан ўз имкониятини бой бермади ва ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди.

77-дақиқада эса Раҳим Стерлинг рақиб дарвозасига учинчи тўпни йўллади. Шундай қилиб, “Манчестер Сити” АПЛнинг қаторасига олти турида ғалаба қозонди ва пешқадамликни сақлаб қолди.

Англия чемпионати
6-тур

"Суонси" – "Манчестер Сити" 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 9 Агуэро, 1:1 – 13 Льоренте, 1:2 – 65, пенальти Агуэро, 1:3 – 77 Стерлинг.
"Суонси" – Фабианьски, ван дер Хорн, Нотон, Ранхель, Амат, Бриттон (Бастон, 79), Корк (Ки Сон Ен, 73), Фер, Сигурдссон, Раутлеж (Барроу, 73), Льоренте.
"Манчестер Сити" – Браво, Стоунз, Коларов, Санья (Сабалета, 78), Отаменди, Гюндоган (Фернандо, 68), Фернандиньо, Сильва, Стерлинг, де Брюйне (Навас, 81), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Санья (31), Фернандиньо (37), Амат (58), ван дер Хорн (64), Стерлинг (77), Коларов (87).

Манба: Tribuna.Uz

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар