"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг мағлубиятларида фақатгина ҳужумчи Уэйн Руни эмас, балки барча ўйинчилар айбдорлигини айтди.

"Уэйн Рунининг тайёргарлиги бутун "Манчестер Юнайтед"ники каби. Биз Уэйн Руни эмас, биз – жамоамиз. Биз барчамиз мавсумни яхши бошладик, барчамиз 4 та ўйинни бирга ютдик, сўнгра бирга 3 та ўйинни ютказдик, шунинг учун бу ерда биргина Уэйн Руни айбдормас. Тўғрисини айтганда у "Фейеноорд" билан учрашувда ўйнамади, шунинг учун у 3 та мағлубиятдан иккитасига алоқадор. Бироқ бизнинг фалсафа шундай – жамоадаги ҳар бир ўйинчи майдонда бўлаётган ҳолатга алоқадор, ҳаттоки у ўйнамаса ҳам", деб Моуриньо айтган сўзларни келтириб ўтди Sky Sports нашри.

Манба: Tribuna.Uz