23 сентябрда АҚШнинг Калифорния штати Лос Анжелес шаҳридаги хусусий уйлардан бирида эркак кишининг жасади аниқланган, деб хабар қилмоқда ABC телеканали. Хабарларга кўра, уйни канадалик таниқли бошловчи ижарага олган.

Ўлдирилган шахс 41 ёшли канадалик актёр Ричард Ҳонг эканлиги аниқланган. Оғир бош жароҳатига эга жасад Ҳолливуд полицияси томонидан бошловчи Жорж Струмбулопулоснинг уйида аниқланган. Жорж бу вақтда сафарда бўлган.

ABC телеканалига кўра, ҳуқуқ идораларининг тахмин қилишларича, Ҳонг ўғриларнинг қурбони бўлгани эҳтимол. Гувоҳлар уйдан шубҳали киши қочиб чиққанини кўришган. Қидирув ишлари олиб борилаяпти. 

Струмбулопулос марҳум унинг яқин дўсти бўлгани ва сафарга кетган вақтларида уйида бўлиб туриши ҳақида баёнот берган. 

Ҳонг кенг оммага унчалик ҳам танилмаган актёрдир. У иккита картина ва битта сериалда суратга тушган.