Кашмирнинг Покистон назоратидаги Музаффаробод шаҳрида микроавтобуснинг тоғ йўлидан қулаб кетиши оқибтида 23 киши ҳалок бўлди. Автобус дарёга 100 метр баландликдан қулаган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабарига асосланиб, Agence France-Presse хабар бермоқда.

"Фожиа сабаб 23 киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланди", - деди агентликка маҳаллий амалдорлардан бири. Унинг маълум қилишича, ҳозирга қадар фақат уч жасадни топишга муваффақ бўлинган, қолганларини дарё оқизиб кетган бўлиши мумкин.

Покистонда йўл транспорти ҳодисалари жуда кўплаб учрайди. Бунга сабаб автоуловлардаги техник носозликлар этиб кўрсатилади. Яна бир сабаб маҳаллий аҳоли вакилларининг автоулов бошқаришда ўқувсизлигидир.