Россия чемпионати, 8-тур: ЦСКА ва "Краснодар" дуранг ўйнади

Спорт 24 Сентябрь 2016 2979

Москванинг "ЦСКА" клуби Россия чемпионатининг 8-турида ўз майдонида "Краснодар" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд қилди.

Армиячилар сафида Ласина Траоре 3-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Меҳмонлар сафида эса Федор Смолов 15-дақиқада жавоб тўпини киритди. "Краснодар" ҳужумчиси жорий мавсумда чемпионатдаги 8-голини киритди ва бу натижа билан тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. 

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов "Краснодар"нинг асосий таркибида майдонга тушиб, ўнг қанот ярим ҳимоясида 73 дақиқа тўп сурди ва сўнгра алмаштирилди.

Мусобақа жадвалида "ЦСКА" 18 очко билан 2-ўринни, "Краснодар" эса 12 очко билан 5-ўринни эгалламоқда.

Кейинги турда "ЦСКА" меҳмонда 2 октябрда "Ростов" билан ўйнайди, "Краснодар" эса шу куни ўз майдонида "Рубин"ни кутиб олади.

Иккала клуб ҳам еврокубок мусобақаларида иштирок этмоқда. "ЦСКА" 27 сентябрда Чемпионлар Лигасида ўз майдонида "Тоттенхэм"ни, Одил Аҳмедов жамоаси "Краснодар" эса Европа кубогида 29 сентябрда ўз майдонида "Ницца"ни қабул қилади.

 

манба:tribuna.uz

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар