Руминияда 24 сентябрда 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди. 

Марказ маълумотларига кўра, зилзила маркази мамлакат пойтахти Бухарестдан шимолга томон 145 км узоқликда, ўчоғи 100 км чуқурликда бўлган.

Руминиянинг Ер физикаси институти маълумотларига кўра, зилзила маркази мамлакатнинг энг сейсмик хавфли ҳудуди бўлган Карпат тоғларидаги Вранча уездида жойлашган бўлган. Бу ерда ҳар йили 3-4 магнитудали ўнлаб зилзилалар қайд этилади. 1977 йилда бу ерда юз берган 7,2 магнитудали зилзила оқибатида 1,5 минг киши ҳалок бўлган.

Зилзила таъсири Украинанинг марказий ва жанубий ҳудудларида, жумладан Одесса ва Киев шаҳарларида ҳам сезилган.

Зилзилани биринчи бўлиб Одесса аҳолиси сезган. "Уйларда мебель ва қандиллар силкиниб турган", дейилмоқда Украина телеканалларидан бири сайтида.